53 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар муддатидан илгари овоз берди

© MUHAMMADSHARIF MAMATKULOV / AFP Овоз бериш жараёни
Овоз бериш жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан илгари овоз бериш 24 ноябр куни бошланганди

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан илгари овоз берган фуқаролар сони 29 ноябр оқшоми ҳолатига кўра 53 501 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига таянган ҳолда NUZ.UZ хабар берди.

Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан илгари овоз бериш 24 ноябр куни бошланди. Сайлов участкалари 2 декабр кунига қадар маҳаллий вақт билан соат 9:00дан 18:00гача ишлайди.

2016 йилги сайловларга таклифнома - Sputnik Ўзбекистон
Фуқароларга сайлов таклифномалари тарқатилиши бошланди

Қонунчиликка мувофиқ, бирор сабаб билан сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмайдиган фуқаролар муддатидан олдин овоз беришлари мумкин.

МСК маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш учун 9 381 сайлов участкаси ташкил этилди, улардан 44таси мамлакат ташқарисида ташкил қилинган. Сайловда 21,435 миллион нафар сайловчи иштирок этиши кутилмоқда.

Давлат раҳбари лавозимига Ўзбекистондаги тўрт сиёсий партия ўз номзодларини кўрсатган. Президент беш йил муддатга сайланади.

Иккинчи сентябр куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида вафот этди. Президент вазифасини вақтинча бажариш мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёевга топширилди.

Янгиликлар лентаси
0