Ўзбекистон Россиядан савдо чекловларини олиб ташлашни сўрамоқда

© RavonАвтомобили Ravon
Автомобили Ravon - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2015 йилда Россия ва Ўзбекистон орасидаги савдо ҳажми 4,4 млрд долларни ташкил қилди. Бу олдинги йилга нисбатан 25% га кам. Савдо ҳажми камайиши, бир ҳисобдан Россия томонидан қўлланилган ҳимоя чораларига ҳам боғлиқ.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Россияга савдо ва транзит соҳасида бир неча чекловларни олиб ташлашни таклиф қилди, деди журналистларга Ташқи Иқтисодий алоқалар вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов.

Енгил саноат маҳсулотлари

Хусусан, Ўзбекистон Россия қонунларида белгиланган "чет элда ишлаб чиқарилган енгил саноат маҳсулотларини Россия давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш чеклови"ни қайта кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.

Лукойл нефт заводи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россия инвестициялари учун очиқ

Ўзбекистон томон фикрига кўра, ушбу чеклов МДҲ ҳудудида эркин савдо ҳақидаги шартномага зид.

"Бизнинг фикримизча, ушбу ҳолат Ўзбекистон ва Россия орасида имзолаган эркин савдо ҳақидаги шартномага зид. Ушбу шартномага асосан бир мамлакат иккинчи мамлакатдан Жаҳон савдо ташкилотининг Тарифлар ва Савдо ҳақидаги Бош шартномасининг 11 бандидаги маҳсулотларидан ташқари, ҳеч қандай маҳсулот олиб киришга таъқиқ қўймаслиги керак", — деди вазир ўринбосари.

"Биз Россияда давлат ташкилотлари томонидан ўтказилаётган тендерларда фаол иштирок этмоқчимиз", — деди  деди Шавкат Тўлаганов.

Юклар транзит масалари

Вазир ўринбосари айтишига қараганда айрим маҳсулотларнинг Россия ҳудудига олиб кириш таъқиқангани туфайли, улар Ўзбекистонга ҳам етиб бора олмаяпти.

"Масалан, Украина ва Европа Иттифоқидан Ўзбекистонга Россия ҳудуди орқали олиб келинаётган маҳсулотлар. Ушбу маҳсулотлар Россия ҳудудига олиб кириш таъқиқлангани туфайли, ўзбекистонлик юк ташувчилар уларни Россия ҳудуди орқали олиб ўта олишмаяпти. Биз ушбу маҳсулотлар учун тўсиқсиз транзитни таъминлашни сўраймиз", — деди Тўлаганов.  

Автомобил савдоси

Россия қонунларига кўра, ҳар бир автомобил ишлаб чиқарувчи ўзи сотган автомобил учун давлатга 50 минг рубл утилизация тўлови тўлаши керак.

RAVON янги ўзбек автомобил бренди тақдимоти - Sputnik Ўзбекистон
Янги ўзбек автомобил бренди Ravon - Москвада тақдим этилди

Шу муносабат билан Ўзбекистон Россиядан ўз автомобил дистрибютерлари учун утилизация тўловини тўлаш муддатини узайтириб беришни сўрамоқда. Утилизация тўлови автомобил харидорга сотилганидан кейин ёки божхонада расмийлаштирилганидан 90 кун ўтиб амалга оширишни сўрамоқда.

Ўзбекистон Россиядан реэкспорт қилинган автомобиллар учун утилизация тўловларини қайтарилишини ҳам сўрамоқда.

Ундан ташқари, Ўзбекистон кун тартибига қўйган масалалардан яна бири, бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларга Россия давлат ва маҳаллий бошқарув органлари эҳтиёжлари учун сотиб олишга рухсат берилишини истайди.

Умумий савдо ҳажми камайди

2015 йилда Россия ва Ўзбекистон орасидаги савдо ҳажми 4,4 млрд долларни ташкил қилди. Бу олдинги йилга нисбатан 25% га кам. Савдо ҳажми камайиши, бир ҳисобдан Россия томонидан қўлланилган ҳимоя чораларига ҳам боғлиқ. 

"Кўп маҳсулотлар, масалан енгил автомобиллар савдоси 2013-2014 йилларга

Эксперт Марина Лапенко - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Россия ва Ўзбекистон шартномаларининг кўпи – фақат қоғозда қолмоқда
нисбатан беш марта камайди", — деди Тўлаганов.

"Таклифимизга Россия томони — Йўқ, — деб жавоб бермади. Бизнинг фикримизча, ушбу таклифлар Россия иқтисодий хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатмайди… Ушбу масалаларнинг барчаси  ҳал қилса бўладиган нарсалар. Биз ҳозир буларни муҳокама қилаяпмиз. Диалог давом этмоқда", — деди Тўлаганов.

Ушбу таклифлар муҳокамасига 2017 йилнинг баҳорида бўлиб ўтадиган Россия-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси музокараларида яна қайтамиз. Кейинги мажлис Ўзбекистонда бўлиб ўтиши керак.

Янгиликлар лентаси
0