Тошкентда сайловни ёритиш учун биринчи бор пресс-клуб очилди

© Sputnik / СтрингерПресс-клуб "Сайлов.уз-2016"
Пресс-клуб Сайлов.уз-2016 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 4 декабр куни бўлиб ўтадиган президент сайловини ёритиш учун дунёнинг 20 мамлакатидан 1300га нафар журналист аккредитация қилинган. Ундан ташқари барча маҳаллий ОАВлар вакиллари ушбу тадбирга жалб қилинган.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — РИА Новости. Президент сайловини ёритиш учун хизмат қилаётган маҳаллий ва халқаро журналистларнинг профессионал фаолияти учун қулай инфратузилма яратиш учун бугун Тошкентдаги International меҳмонхонасида пресс-клуб очилди.

Ўзбекистонда 4 декабр куни бўлиб ўтадиган президент сайловини ёритиш учун дунёнинг 20 мамлакатидан 1300га нафар журналист аккредитация қилинган. Ундан ташқари барча маҳаллий ОАВлар вакиллари ушбу тадбирга жалб қилинган. 

"Яқин беш кун ичида ушбу зал энг муҳим суҳбатлар майдони бўлади. Суҳбатлар нафақат сайлов ҳақида бўлиб, балким бу ерда қизиқ инсонлар билан танишиш, уларга турли саволлар бериш, Ўзбекистон ҳудудлари ва у ерда яшаётган турли миллат вакиллари билан танишиш мумкин бўлади", — деди пресс-клуб очилишида Сенат ташқи сиёсий масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев.

Пресс-клуб ташкилотчиси Ўзбекистон электрон ОАВлар Миллий ассоциацияси (ЭОАВМА) хабарига кўра ушбу марказ юқори тезликда интернет алоқасига уланган 80та компьютер, Wi-Fi алоқаси, малакатдаги 10та ҳудудий нодавлат телестудиялар билан боғланиш имконияти яратилган. Шунингдек Марказий сайлов комиссиясининг матбуот-хизмати билан тўғридан-тўғри алоқа йўлга қўйилган.

"Биз мулк  шаклидан қатъий назар барча  хорижий ва миллий  ОАВ учун  мутлақо очиқмиз. <…> Журналистлар  пресс-клубда туриб, таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистон сайлов  жараёни воқеалари марказида бўладилар», — деди  пресс-клуб раҳбари, ЭОАВМА бошқаруви раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов.

Мазкур лойиҳа ижтимоий-фуқаролик  ташаббуси ҳисобланади. Бу мультимедиа майдони Ўзбекистон Электрон ОАВ Миллий  ассоциацияси ва бир неча маҳаллий ОАВлар томонидан ташкил этилган. Ўзбекистон  Республикаси  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги лойиҳани техник жиҳатдан қўллаб-қувватланган.

Янгиликлар лентаси
0