YouTube Россиядан кетиши мумкин

Oбуна бўлиш
Медиа назорати соҳасида янги қабул қилинадиган қонун YouTube видеохостинг хизматини Россиядан кетишга мажбурлаши мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. YouTube видеохостинг хизмати Россияда янги қабул қилинган онлайн-кинотеатрлар ҳақидаги қонун таъсири остига тушиб қолиши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Нашр хабарига кўра, Медиакоммуникация иттифоқининг ҳуқуқий қўмитаси шундай баёнот қилган.

Медиакоммуникация иттифоқи томонидан тайёрланган қонун лойиҳаси Давлат думасига кўриб чиқиш учун 25 ноябр куни киритилган эди. Янги қонун чет эл фуқароларига Россияда бир ой давомида 100 мингдан ортиқ аудиторияга эга бўлган профессионал аудио-визуал материаллар жойлаштирилган саҳифага эга бўлишни таъқиқлайди.

YouTube видеохостинг хизмати янги қонунда кўрстатилган "аудио-визуал хизмат ташкилотчиси" тушунчаси остига тушиши мумкин. Бундай ҳолда YouTube Россия ҳудудини тарк этишга мажбур бўлади", — дейилган Медиакоммуникация иттифоқининг ҳуқуқий қўмитаси баёнотида.

YouTube видеохостинг хизматида ҳам фойдаланувчилар ҳам профессионал студиялар материаллари жойлаштирилган ва ушбу материалларни биридан иккинчисини ажратишнинг иложи йўқ.

Нашр хабарига кўра, бугунги кунда YouTube хизматига Россия интернет-фойдаланувчиларининг умумий траффикидан 30% тўғри келади.

Янгиликлар лентаси
0