Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Маданият

Алишер Навоий ва Ислом Каримов ҳайкалини қуриш кимга топширилади?

© Flickr / stefan_fotosАмир Темур ҳайкали
Амир Темур ҳайкали - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари билан ўтказган учрашуви чоғида атоқли ҳайкалтарош Илҳом Жабборов номини тилга олиб, "бу инсоннинг ижодидан ҳар қанча фахрланиб гапирсак арзийди", деб таъкидлаган эди. Ана шундан сўнг ижтимоий тармоқларда "Ислом Каримов ҳайкалини Жабборов яратармиш" деган тахминлар болалаб кетди

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik, Танҳо Саттарова. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 ноябр куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан ўтказган учрашуви чоғида ўзбек санъатига ҳисса қўшаётган истеъдод соҳибларини бирма-бир санаб ўтган эди.

Тошкентдаги мустақиллик майдони - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев Тошкентда Каримов номидаги майдон барпо этишни таклиф қилди
Буюк санъаткорлар – Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов, Юнус Ражабий, Маннон Уйғур, Аброр Ҳидоятов, Шукур Бурҳонов, Карим Зокиров, Қудрат Хўжаев, Ғани Аъзамов, Зикир Муҳаммаджонов, Ботир Зокиров, Эргаш Каримов каби ўнлаб, юзлаб истеъдод соҳиблари маданиятимиз тарихида ёрқин из қолдирганини барчамиз яхши биламиз", деб айтган Мирзиёев, "атоқли рассом ва ҳайкалтарошларимиз Жавлон Умарбеков, Баҳодир Жалолов, Владимир Бурмакин, Илҳом Жабборов, Акмал Икромжонов, машҳур халқ устаси Ортиқ Файзуллаевларнинг ижоди ҳақида ҳар қанча фахрланиб гапирсак, арзийди", — деб қўшимча қилган эди.

Ана шундан сўнг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига бунёд этиладиган ҳамда марҳум президент қарори билан ташкил қилинган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Тил ва адабиёт университети олдига қўйиладиган Алишер Навоий ҳайкаллари Мустақил Ўзбекистон рамзларига айланган учта монумент муаллифи, Ўзбекистоннинг энг олд ҳайкалтарошларидан бири Илҳом Жабборов томонидан яратилармиш деган гап-сўзлар болалаб кетди.

© фото из архива Академии художеств УзбекистанаИльхом Жабборов
Ильхом Жабборов - Sputnik Ўзбекистон
Ильхом Жабборов

Бу гап-сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси билан боғландик.

"Айни пайтда ҳужжатлаштириш ишлари олиб борилаётгани сабабли, ҳайкалларни ким қуриши борасида аниқ маълумот бера олмаймиз", — дея жавоб қайтарди академия вакили.

Ҳайкалтарош Илҳом Жабборовни эса топишнинг иложи бўлмади. Спутник Ўзбекистоннинг ишончли манбаси маълумотларига кўра, "Ҳайкалтарош ўз ишини ташлаб, тоққа узлатга чиқиб кетган".

Эслатиб ўтамиз, Илҳом Жабборов Тошкентдаги Фурқат (бронза, гранит, 1982; меъмори С. Сутягин), Ургутдаги Навоий (мис, 1985), Намангандаги Машраб (мис, 1988), Тошкент (1992), Самарканд (1997) ва Шаҳрисабз (1997)даги Амир Темур ҳайкаллари (бронза; меъмори Ф. Ашрафий), Фарғонадаги Ал Фарғоний (бронза, 1998), Тошкентдаги "Она" (бронза, 1999), Урганчдаги Жалолиддин Мангуберди (2000) ҳайкаллари муаллифидир. "Меҳнат Шуҳрати" ордени билан мукофотланган (2001).

© Flickr / RamónПамятник Амир Тимуру
Памятник Амир Тимуру - Sputnik Ўзбекистон
Памятник Амир Тимуру
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала