Жамият

Муфтий Усмонхон Алимов сайловда фаол иштирок этишга чақирди

© FacebookЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
ELECTIONS.UZ-2016” пресс-клуби доирасида Ўзбекистонда фаолият юритадиган турли диний конфессия вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Муфтий Усмонхон Алимов Ўзбекистон фуқароларини сайловда фаол иштирок этишга чақирди, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.

Хабарда таъкидланишича, "ELECTIONS.UZ-2016" пресс-клуби доирасида Ўзбекистонда фаолият юритадиган турли диний конфессия вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтган.

Овоз бериш бюллетенлари - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
"Жимлик куни" якуний қарорга келиш имкониятини беради
Учрашув доирасида журналистлар томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовга мусулмонларнинг сайловда иштироки юзасидан савол берилди.

"Айни кунларда диёримизда муҳим сиёсий тадбир ўтказилмоқда. Шу муносабат билан имом ва домлаларимиз ҳам диний тадбирлар, амру-маъруфлардаги маърузаларида сайловнинг аҳамияти ҳақида гапириб, мўмин-мусулмонларни сайловда фаол иштирок этишга даъват этишмоқда. Айтиш жоизки, динимизда муҳим қарор қабул қилишда кўпчиликнинг фикри инобатга олинади. Сайловда ҳам кўпчиликнинг овозини тўплаган номзод ғалаба қозонади. Биз сайлайдиган номзод юртимиз истиқболи ва тараққиётини, эртанги ҳаётимизнинг фаровонлигини  белгилашда катта аҳамиятга эга. Шу боис барча ҳамюртларимизни сайловда фаол иштирок этишга чақираман", — деб даъват қилган Усмонхон Алимов.

Янгиликлар лентаси
0