Жамият

Ўзбекистон ФВВда Европа Иттифоқи вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Меҳмонлар Фуқаро муҳофазаси институтидаги Зилзилаларни симуляция қилиш мажмуасида бўлиб, зилзилалар тарихи музейи ва зилзилалар хавфини камайтириш чора-тадбирлари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари билан яқиндан танишдилар

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Жорий йилнинг 25 ноябр куни Фавқулодда вазиятлар вазирлида вазирнинг биринчи ўринбосари Комилжон Арипов ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати.

Хабарда таъкидланишича, учрашув доирасида фавқулодда вазиятларни олдини олиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинган.

"Куннинг иккинчи ярмида, меҳмонлар Фуқаро муҳофазаси институтидаги Зилзилаларни симулятсия қилиш мажмуасида бўлиб, зилзилалар тарихи музейи ва зилзилалар хавфини камайтириш чора-тадбирлари, биринчи тиббий йодам кўрсатиш қоидалари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, меҳмонлар ўз билим ва малакаларини ер силкинишини ҳосил қилувчи зилзила симуляторида синаб кўрдилар", — дейилади хабар матнида.

© МЧС УзбекистанаДелегация Европейского Союза в МЧС Узбекистана
Делегация Европейского Союза в МЧС Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Делегация Европейского Союза в МЧС Узбекистана
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала