Дунёда

Путин ҳам адашади: Россия президенти хатосини тўғрилагани учун Вербицкаяга раҳмат айтди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Владимир Путин талаффуздаги хатосини тўғрилагани учун Россия таълим академияси президенти Людмила Вербицкаяга миннатдорчилик билдирди

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россия Таълим Академияси президенти Людмила Вербицкая Владимир Путиннинг илтимосига биноан унинг оғзаки нутқдаги хатоларини тўғрилаб туради. Путин айнан шу муносабат билан Вербицкаяга миннатдорчилик билдирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Людмила Алексеевнага миннатдорчилик билдирмоқчи эдим. У менинг илтимосимга биноан талаффузимдаги хатоларни мунтазам тўғрилаб боради ва рус тилидаги кўникмаларимни янада оширишга ёрдам бериб келади", — дея ўз миннатдорчилигини билдирган Россия президенти.

Нашрда ёзилишича, Путин рус тили бўйича саволлар туғилганда, маслаҳат олиш учун ҳар доим Вербицкаяга қўнғироқ қилар экан. Тезкор маслаҳат керак бўлиб қолганда, Путин Вербицкаяга ҳатто, самолёт бортидан туриб ҳам қўнғироқ қилиши мумкин, деб ёзади нашр.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала