Дунёда

Эрдўғон Путинга доллардан воз кечишни таклиф қилди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин (ўнгда) ва Туркия президенти Ражаб Эрдўғон
Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) ва Туркия президенти Ражаб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
"Мен Путинга савдода маҳаллий валюталарга ўтиш таклифини билдирдим", - деб таъкидлади Туркия президенти Тойиб Эрдўғон

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Расмий Анқара Москвага икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатларида миллий валютадан фойдаланиш таклифини билдирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Мен Путинга (Россия президенти Владимир Путинга) қуйидаги таклифни билдирдим: келинг, ўзаро савдода маҳаллий валюталарга ўтамиз, дедим. Сизлардан харид қиладиган барча товарларга рублда тўлайман, мендан харид қиладиган нарсаларингиз учун эса турк лирасида тўловни амалга оширасиз, дедим", — деб таъкидлаган Эрдўғон Истанбул шаҳрида янги очилган савдо марказида иштироки давомида.

Эрдўғон, Туркия савдо-сотиқда миллий валютага ўтиш таклифини, шунингдек, Хитой ва Эрон томонга билдирганини ҳам қўшимча қилган. "Бу таклиф улар томонидан қабул қилинди", — деб таъкидлаган Туркия раҳбари.

Олтин. - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Доллар нархи пасайиб, олтин қимматлашмоқда
"Ҳозирда Марказий банкларимизга тегишли топшириқларни берганмиз ва ташқи муносабатларни бу йўлга ўтказишга ҳаракат қиламиз", — деб баёнот қилган Эрдўғон.

Тойиб Эрдўғон ўз чиқиши давомида Туркия фуқароларига валюта — бу босим ўтказиш ыуроли эканлигини таъкидлаган ҳолда, барча йиғиб қўйган омонатларини олтин ёки турк лирасига алмаштиришга чақирган.

"Нима учун биз ўз омонатларимизни босим воситасига айлантиришимиз керак экан? Пулларини тўшаги тагида сақлаётганларга маслаҳатим — омонатларингизни лира ёки олтинга алмаштиринг. Келинг, миллий бойликларимизни қўллаб-қувватлаймиз. Бу Туркияга босим ўтказишни хоҳлаётганлар учун яхшигина зарба бўлади. Ғам чекманг, сизлар ютқазмайсизлар", — деб қўшимча қилган Эрдўғон.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала