Бугун сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинади

© ЦИК УзбекистанаСайлов бюллетенлари
Сайлов бюллетенлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда сайлов участкаларида ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар алоҳида-алоҳида санаб чиқилмоқда

ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Бугун соат 16:00да ўтказиладиган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз беришнинг боришига бағишланган брифинг чоғида маълум қилди. Унинг сўзлари МСК расмий сайтида келтирилди.

“Айни пайтда сайлов участкаларида ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар алоҳида-алоҳида санаб чиқилмоқда. Овозларни санаб чиқишда Президентликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг 37 мингдан ортиқ кузатувчилари, халқаро кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашмоқда. Жойлардан сайлов мобайнида сайлов қонунчилиги бузилганлиги ҳақида ахборотлар келиб тушмади”, — деди Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.

Сайлов бюллетенлари - Sputnik Ўзбекистон
Президент сайловида 88% сайловчи овоз берди

"Дастлабки маълумотларга кўра, овоз беришда 17 миллион 941 минг 955 нафар фуқаро иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,83 фоизини ташкил этади.

Мамлакатимиз фуқаролари сайловда юксак сиёсий ва фуқаролик фаоллигини намойиш этди. Соат 11.00 га қадар сайловчиларнинг 33 фоизидан ортиғи овоз беришда иштирок этгани бунинг яққол тасдиғидир".

Бугун соат 16:00да ўтказиладиган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади.

Янгиликлар лентаси
0