Европарламент депутати сайлов ҳақида: "Ҳаммаси пухта ўйланган"

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишПрезидент сайлови
Президент сайлови - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Депутатни сайлов участкаларида ташкил этилган болалар ва шифокорлар хоналари ҳайрон қолдирди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Мальталик Европарламент депутати Мария Мицци Ўзбекистон Президенти сайловида қонун бузилишлари юз бермаганини билдирди ва маҳаллий сайлов қонунчилигининг ўзига хос хусусиятларидан ҳайратда эканлигини айтди.

Ўзбекистонда Президент сайлови якшанба куни бўлиб ўтди. Депутатнинг айтишича, у сайловларни кузатиш учун ҳеч қандай миссия таркибида эмас, балки ўз шахсий ташаббуси билан келган. 

"Мен саккизта сайлов участкасида бўлдим, комиссия ходимлари ва кузатувчилар билан суҳбатлашдим. Айтишим мумкинки, ҳамма нарса тўғри йўлга қўйилган. Ташкилий ишлар аъло даражада, сайлов қўмитаси аъзолари чин дилдан ҳамкорлик қилишди, танқидга асос йўқ", — деди Мицци РИА Новостига берган интервьюсида.

Федерация Кенгаши аъзоси Сергей Лисовский - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик сенатор: биз ушбу сайловдан ўрнак олишимиз мумкин

У сайлов участкаларида сайловчиларнинг фарзандлари учун ташкил этилган болалар ва шифокорлар хоналаридан ҳайратда эканлигини билдирди. "Ҳаммаси пухта ўйланган", — дейди евродепутат.

"Мени ҳайрон қолдирган яна бир нарса участкаларда партия кузатувчиларининг сайловни кузатишлари бўлди. Гап шундаки, Мальтада кузатувчилар участкадан ташқарида 50 метр нарида бўлишлари лозим. Лекин улар ҳатто сайлов куни ҳам ташвиқот ўтказишлари мумкин… Тўғри, ҳар бир давлатнинг, ҳаттоки ЕИдаги давлатларнинг ҳам ўз сайлов қонунчилиги мавжуд. Асосийси, қонунларга риоя қилиниши", — деди у.

Янгиликлар лентаси
0