Жамият

Шавкат Мирзиёев – Ўзбекистоннинг янги Президенти

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Президенти сайлови 4 декабр куни ўтказилди. Шавкат Мирзиёев учун сайловчиларнинг 88,61%и овоз берди

ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бугун соат 16:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган брифинг чоғида маълум қилди. 

Шавкат Мирзиёев учун сайловчиларнинг 88,61%и (15 906 722 киши)  овоз берди.

Ўзбекистон Президенти сайлови 4 декабр куни ўтказилди. Овоз бериш эрталаб соат 6.00да бошланди ва соат 20.00да якунланди.

Маълумотларга кўра, овоз беришда 17 миллион 941 минг 955 нафар фуқаро иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,83 фоизини ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала