Жамият

Шавкат Мирзиёев: Асосийси – халқ ишончини оқлаш

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишШавкат Мирзиёевнинг ғалабаси нишонланмоқда
Шавкат Мирзиёевнинг ғалабаси нишонланмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шавкат Мирзиёев ўз нутқида сайловолди дастурига киритилган барча вазифалар бажарилишини билдирди

ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Президент сайловида ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёев қисқа нутқ сўзлади. Мирзиёев ўз нутқида сайловолди дастурига киритилган барча вазифалар бажарилишини билдирди. У Ўзбекистон халқига фаровонлик, тинчлик ва бахт-саодат тилади.

"Сайлов улкан сиёсий фаоллик билан бўлиб ўтди. Ўтган 25 йил давомида кўплаб ишлар амалга оширилди, биз кўплаб муваффақиятларга эришдик. Мени қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон халқига миннатдорлигимни билдираман. Бу рақамлар менга катта масъулият юклайди. 88 фоиз овоз олиш осон эмас, лекин одамлар менга ишонч билдиришди. Асосийси — халқ ишончини оқлаш!", — деди Ўзбекистоннинг янги Президенти.

У сайловолди дастури халқ хоҳишини инобатга олган ҳолда тузилганлигини билдирди.

Сўзи охирида Шавкат Мирзиёев сайлов кузатувчиларига миннатдорлик билдирди.

4 декабр куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев учун сайловчиларнинг 88,61 фоизи (15,906 млн киши) овоз берди.

Номзодлар – Ҳатамжон Кетмонов учун сайловчиларнинг 3,73% (669 000 киши), Наримон Умаров учун 3,46% (619 000 киши) ва Сарвар Отамуратов учун 2,35% и (421 мингдан ортиқ киши) овоз берган.

Маълумотларга кўра, овоз беришда 17 миллион 941 минг 955 нафар фуқаро иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,83 фоизини ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0