Алмазбек Атамбаев Мирзиёевни табриклади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишҚирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Атамбаев Мирзиёевнинг Ўзбекистон раҳбари этиб сайланиши икки мамлакат орасидаги муносабатларни яхшилашга янги туртки бўлади ва мунособатлар конструктив суҳбат ва ўзаро фойдали ҳамкорлик шаклига ўтади.

ТОШКЕНТ, 5 дек —Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловида эришган ғалабаси билан табриклади.

“Қирғиз Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти лавозимига сайланиши билан табриклайди. 4 декабрдаги сайловларда Шавкат Мирзиёев эришган салмоқли ғалаба  Ўзбекистон халқининг унга бўлган юксак ишончи ва қўллаб-қувватлашининг белгисидир”, — дейилган табрик телеграммасида.

Шунингдек, Атамбаев Мирзиёевнинг Ўзбекистон раҳбари этиб сайланиши билан икки мамлакат орасидаги муносабатлар ривожланишига янги туртки бўлишга ва мунособатлар конструктив суҳбат ва ўзаро фойдали ҳамкорлик шаклига ўтишига ишонч билдирди.

Янгиликлар лентаси
0