Ислом қўмитаси раиси - Гейдар Жемал вафот этди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишИслом қўмитаси раиси - Гейдар Жемал
Ислом қўмитаси раиси - Гейдар Жемал - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гейдар Жемал - Россиядаги ҳудудлараро жамоат ташкилоти - "Ислом қўмитаси" раиси, таниқли сиёсатчи, файласуф, теолог ва жамоат арбоби эди.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. "Ислом қўмитаси" — Россиядаги ҳудудлараро жамоатчилик ташкилоти раиси, таниқли сиёсатчи, файласуф, теолог ва жамоат арбоби Гейдар Жемал 70 ёшида Москвада вафот этди. 

ОАВлар хабарига кўра, Жемал узоқ вақт хасталикдан сўнг вафот этган.

"Бугун тунда Гейдар Жамал Оллоҳ инояти билан ўзининг ердаги йўлини якунлади. Илоҳим Оллоҳ уни ўз ҳузурига қабул қилиб Жаннат боғлари томон йўлласин. Бизнинг барчамиз Унинг ҳузурида бўламиз", — дейилган хабарда. 

Гейдар Жемал 1947 йилнинг 6 ноябрида Москвада туғилган. Унинг Отаси озарбайжон ва онаси рус миллатига мансуб бўлган. Гейдар Жамал 1965 йилда МГУнинг Шарқий тиллар факультетига ўқишга кирган. 1995 йилда Жемал Россияда "Ислом қўмитаси" жамоат ҳаракатини ташкил қилган.

Гейдар Жемал Россияда энг таниқли Ислом файласуфларидан бири бўлиб, ушбу мавзуда олтита китоб нашрдан чиқарган. 1993-1996 йилларда "Первый канал" телеканалида "Ныне" ва "Культура" телеканалида "Қуръоннинг барча суралари" телекўрсатувларини, РТРда "Минг бир кун" телекўрсатувини олиб борган. 1999 йилда Россия Давлат Думаси сайловида иштирок этган.

Янгиликлар лентаси
0