Ҳалқа йўл автопойгаси бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

© Новости УзбекистанаҲалқа йўл автопойгаси бўйича Ўзбекистон чемпионати
Ҳалқа йўл автопойгаси бўйича Ўзбекистон чемпионати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу мусобақалар Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ватанпарвар" ташкилоти ва Ўзбекистон Миллий автомобил федерацияси томонидан ташкил қилинди.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ушбу йилги Ҳалқа йўл автопойгаси бўйича Ўзбекистон чемпионатининг охирги пойгаси Тошкентда бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда nuz.uz.

Чемпионат Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ватанпарвар" ташкилоти ва Ўзбекистон Миллий автомобил федерацияси томонидан ташкил қилинди.

© Новости УзбекистанаҲалқа йўл автопойгаси бўйича Ўзбекистон чемпионати
Чемпионат Узбекистана по кольцевым автогонкам - Sputnik Ўзбекистон
Ҳалқа йўл автопойгаси бўйича Ўзбекистон чемпионати

Ҳалқа йўл автопойгаси бўйича Ўзбекистон чемпионати автомобиллар турига қараб, уч классга бўлинди:

I класс — GM-Узбекистон автомобиллари — Nexia стандарт кўринишда

II класс — двигател ҳажми 1600 куб.см. бўлган автомобиллар

III класс — двигател ҳажми 2000 куб.см. бўлган автомобиллар

Финал пойгаси натижаларига кўра, I класс, яъни стандарт кўринишдаги Нексия автомобиллари пойгасида 3 ўринни — Адилов Бекзод, 2 — ўринни Эргашев Анвар ва 1 ўринни — Атаматов Жасурбек эгаллаган.   

Янгиликлар лентаси
0