Назарбаев Мирзиёевни табриклаб Остонага таклиф қилди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент Казахстана Нурсултан Назарбаев
Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти янги сайланган Ўзбекистон президентини табриклаб, Остонага давлат ташрифи билан таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни  Ўзбекистон президенти лавозимига сайланиши муносабатати билан табриклади, Оқўрда матбуот хизмати хабарига асосан.

“Ишончим комилки, Сизнинг давлат бошига келишингиз билан бизга қардош Ўзбекистонда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамловчи кенг кўламли ўзгаришлар давом этади”, — дейилган табрик телеграммасида.

 

Қозоғистон раҳбарининг сўзларига қараганда, иккала томон саъй-ҳаракатлари билан Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорлигига янги қувват берилиши ҳамда барча Ўрта Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги кенгайтирилиши мумкин.

“Фурсатдан фойдаланиб, суҳбатимизни Остонада давом эттиришга, Сизни ўзингизга қулай вақтда Қозоғистонга давлат ташрифи амалга оширишга таклиф қиламан”, — дейилган хабарда.

Шунингдек, Нурсултон Назарбаев ўз хатида Мирзиёевга соғлик ва давлат ишларида янги зафарлар қозонишни, қардош ўзбек халқига эса – тинчлик ва фаровонлик тилади.

 

Янгиликлар лентаси
0