ЎзЛиДеП штабида байрамона торт тайёрланди

© СтрингерФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Торт Ўзбекистон байроғи рангларида безатилган бўлиб, устида "Мирзиёев бизнинг президент" деб ёзилган.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. ЎзЛиДеП партияси сайловолди штабида Шавкат Мирзиёев ғалабасига бағишланган торт тайёрланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Партия раиси ўринбосари Мухлисахон Акромова журналистларга штаб активистлари учун тайёрланган тортни кўрсатди. Торт Ўзбекистон байроғи рангларида безатилган бўлиб устида "Мирзиёев бизнинг президент" деб ёзилган.

"Биз буни олдиндан тайёрладик деб ўйламанглар, уни ҳозиргина олиб келишди", — деб изоҳ берди Мухлисахон Акромова.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин ЎзЛиДеп сайловолди штаби Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 80% овозига эга бўлганига ишонч билдирган эди.

Айни дамда Марказий Сайлов комиссияси тўпланган овозларни ҳисоблаш билан шуғулланмоқда. Сайловнинг якуний натижаси 5 декабр куни соат 16:00да эълон қилинади.

Янгиликлар лентаси
0