Тошкент марказида тантанали митинг бўлиши кутилмоқда

© YoutubeЎзбекистон байроғи
Ўзбекистон байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Митингга тайёргарлик олдидан кучли хавфисизлик чоралари кўрилмоқда. Митингда қатнашишни истаганлар икки мартадан текширувдан ўтмоқда. Ушбу каби маросимлар Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Тошкентдаги "Ўзэкспоцентр" кўргазмалар марказида Шавкат Мирзиёев тарафдорларининг томонидан байрам тантанаси бўлиши кутилмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Кеча 4 декабр куни Ўзбекистонда президент сайлови бўлиб ўтган эди. Айни дамда Марказий сайлов комиссияси тўпланган овозларни ҳисоблаш билан шуғулланмоқда. Сайловнинг якуний натижаси бугун соат 16:00да эълон қилиниши керак.

Сайловдан кейин ЎзЛиДеП партияси штаби ўз номзоди Шавкат Мирзиёв камида 80 % овоз тўплаганига ишонч билдирган эди.

Айни дамда Шавкат Мирзиёев тарафдорлари бўлган бир неча юзлаб кишилар Ўзэкспомарказ биносида тўпланишган. Уларнинг қўлларида Ўзбекистон байроқлари. Бинода улкан экранлар ўрнатилган уларда МСКнинг якуний хабари эълон қилиниши керак. Шунингдек Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаши ҳам кутилмоқда.

Ташкилотчилар айтишига қараганда, ушбу каби тадбир Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтиши керак.

Янгиликлар лентаси
0