АҚШ: Умид қиламизки Мирзиёев мамлакатда ислоҳотлар ўтказади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишВашингтон
Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Давлат департаменти вакили Марк Тонер Шавкат Мирзиёев мамлакатда кенг ислоҳотлар ўтказиб, ҳудудда барқарорликни сақлаб қолишига умид бидирди.

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. АҚШ Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти лавозимига сайланиши муносабати билан табриклаб, унинг мамлакатда ислоҳотлар ўтказиши ва ҳудудда барқарорликни сақлаб қолишига умид билдирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Биз бош-вазир Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон янги президенти этиб сайланиши билан табриклаймиз. Ўзбекистон ўз ривожланиш йўлининг янги босқичига ўтар экан, ҳудудда барқарорлик сақланиб қолишига ва мамлакатда кенг кўламли иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳолар амалга оширилишига умид қилиб қоламиз", — деди Тонер.

"Бизнинг элчихона бир қатор кузатувлар амалга оширди", — деб қўшимча қилди Тонер, уларнинг натижаларига аниқлик киритмасдан.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистонда якунланган президент сайловида Шавкат Мирзиёев 88,61 % овоз тўплаб ишончли ғалаба қозонди.

Янгиликлар лентаси
0