Алеппода Россия госпиталига ҳужум уюштирилди

Oбуна бўлиш
Ҳужумда икки россиялик тиббиёт ходими қурбон бўлди, бир неча киши оғир жароҳатланди. Мудофаа вазирлиги ушбу ҳужумни - қотиллик, деб атади.

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Душанба куни жангарилар Суриянинг Алеппо шаҳрида жойлашган кўчма гостипалга ҳужум уюштиришди, РИА Новости хабарига асосан.  

Ҳужумда икки россиялик тиббиёт ходими қурбон бўлди, бир неча киши жароҳатланди, улар орасида араб телеканали журналисти Сомар Абудияб ҳам бор.

“Москвада “мухолифат” россиянинг Алепподаги ушбу госпитали координаталарини кимдан олганини яхши тушунишади”, деди Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков.

“Бизнинг ҳарбийлар қони – ушбу қотилликни буюртма берганлар қўлида. Инсон қиёфасидаги ушбу ҳайвонларни тарбиялаб, қўлига қурол бериб, уларни “мухолифат” деб атаганлар қўлида. Ҳа-ҳа, сизларнинг қўлингизда — террорчиларни ҳимоя қилаётган АҚШ, Буюк Британия, Франция ва бошқа мамлакалатик жаноблар”,  - деб урғу берди Конашенков.

Россия Мудофаа вазирлигининг ушбу кўчма госпитали Алеппонинг яқинда террорчилардан озод қилинган ҳудудлар аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатиб келаётган эди. Госпитилнинг асосий беморлари ёш болалар бўлиб, бу ерда гинекология, болалар хирургия бўлими, рентген-кабинет ва лаборатория фаолият юритаётган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0