Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича халқаро ижодий танлов эълон қилинди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Халқаро танловнинг хорижий қатнашчиларини ва унга алоқадор юкларни тўловларнинг барча турларидан озод қилиши таъкидланмоқда

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиёмоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори эълон қилинди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ҳалқининг самимий истаклари ва хоҳиш-иродасидан келиб чиққан ҳолда, мамлакат тараққиёти, эл-юрт манфаати йўлидаги унутилмас буюк тарихий хизматларини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида қабул қилинди.

Алишер Навоий ва Ислом Каримов ҳайкалини қуриш кимга топширилади?
Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Бадиий академиясининг буюртманомаларига биноан Халқаро танлов доирасида хорижий давлатлардан келтириладиган юклар божхона тўловларидан озод қилинади. Шунингдек, Ўзбекистон ТИВга халқаро танловнинг хорижий қатнашчиларига кириш визаларининг консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминлаш вазифаси топширилди. Халқаро танловнинг хорижий қатнашчилари ва унга алоқадор юклар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси томонидан тўловларнинг барча турларидан озод қилиш,  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро танловнинг ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини ҳамда унинг қатнашчилари ва меҳмонларига хизмат кўрсатувчи автотранспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш белгиланди.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Арипов зиммасига юклатилди.

Янгиликлар лентаси
0