Жамият

Одноклассникидаги гуруҳларга энди пул ўтказиш мумкин

© Новости Узбекистана"Одноклассники" UZCARD тўлов тизими билан бирлашмоқда
Одноклассники UZCARD тўлов тизими билан бирлашмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Пул ўтказмаларини профиль расми остида пайдо бўлган ҳавола орқали амалга ошириш мумкин

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Одноклассники ижтимоий тармоғи ушбу тармоқда мавжуд барча гуруҳларга фойдаланувчилар томонидан пул ўтказиш созланмасини яратди. Пул ўтказмасини исталган гуруҳга юбориш мумкин. Созланма орқали гуруҳ томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун пул тўлаш, миннатдорчилик билдириш, гуруҳ ривожланишини қўллаб-қувватлаш ёки ҳайрия сифатида пул ўтказиш мумкин, деб хабар қилмоқда Одноклассники ижтимоий тармоғи матбуот-хизмати.

ОК табиий ҳодисалар ҳақидаги иловани ишга туширди - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Одноклассники табиий ҳодисалар ҳақида огоҳлантириш иловасини ишга туширди
Пул ўтказмаларини профиль расми остида пайдо бўлган ҳавола орқали амалга ошириш мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун гуруҳ маъмурияти пул тушиши керак бўлган банк картаси рақамини киритишлари ва СМС-авторизациядан ўтишлари керак бўлади. Пўл ўтказмалари ҳақидаги маълумот гуруҳ созланмаларининг "Пул ўтказмалари" бўлимида акс эттирилади. Гуруҳ бошқарувчиси эса кўрсатилган банк картасига пул келиб тушгани ҳақида хабарномани ёқиш имкониятига эга. Келажакда пул ўтказмалари учун комиссия тўловини пул ўтказувчилардан пул олувчиларга юклаш режалаштирилган.

MasterCard ва Maestro карталаридан пул ўтказилганда комиссия тўлови олинмайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала