Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Иқтисод

"Ўзбектуризм" миллий компанияси тугатилди

© Sputnik / СтрингерТошкент телеминораси
Тошкент телеминораси - Sputnik Ўзбекистон
Тугатилаётган "Ўзбектуризм" миллий компанияси негизида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилмоқда

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг янги президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони эълон қилинди. Ҳужжат матни Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида келтирилган.

Ҳужжат туризм тармоғини жадал ривожлантиришни таъминлаш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, уни мамлакат иқтисодиётини барқарор ўстиришнинг, минтақаларда туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишда туризм ролини кучайтиришнинг қудратли воситасига айлантиришга қаратилгандир

Фармонга мувофиқ тугатилаётган "Ўзбектуризм" миллий компанияси негизида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилмоқда.

Дунёда
Ўзбекистон қатор давлатлар сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилди
"Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгилансин", — дейилган фармонда.

Жумладан, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб туризм фаолиятига лицензия бериш вазифаси Вазирлар Маҳкамасидан янги ташкил қилинган давлат қўмитасига ўтказилади, бунда меҳмонхоналар ва одамлар яшайдиган бошқа жойларнинг лицензия олишлари тўғрисидаги талаб бекор қилинади. Ўз навбатида 2018 йилдан бошлаб хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналарини хорижий туристларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мажбурий сертификатлаш жорий этилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала