Рецептсиз сотиладиган дорилар рўйхати кенгайтирилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишДорилар сотиладиган дўкон
Дорилар сотиладиган дўкон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган янги рўйхатга 1225та дори воситалари киритилди, бу олдингига нисбатан 56 тага кўп.

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов аптекаларда рецептсиз сотиб олиш мумкин бўлган дориларнинг янги рўйхатини тасдиқлади, муассаса сайти хабарга асосан.

Янги рўйхатга 1225та дори воситаси киритилган бўлиб, улардан 192таси — монопрепаратлар,  1033таси — комплекс препаратлардир.

Ушбу рўйхатда олдинги рўйхатга нисбатан қўшимча 56та дори киритилган. Вазир томонидан имзоланган буйруқ бугундан бошлаб кучга кирди.

Рецептсиз сотиш мумкикн бўлган дори воситаларининг батафсил рўйхати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги саҳифасида танишишингиз мумкин.

Дори воситалари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда дори воситаларини тайинлашда янги қоидалар жорий этилди

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистонда дори воситалари устига қўйиб сотиладиган устамалар максимал қийматини чекловчи қонун қабул қилинган эди. Ушбу қонунга кўра, 2017 йилдан бошлаб улгуржи савдода дори воситалари устига энг катта устама 15% қўйилиши мумкинлиги, чакана савдода эса — 20% қўйилиши мумкинлига айтиб ўтилган.

Ундан ташқари 1 январдан бошлаб 167 та ижтимоий муҳим бўлган дори воситалари ва энг кўп ишлатиладиган 22та тиббиёт молларинини фақат белгиланган нархда сотиш ҳақидаги қарор ҳам кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0