Иқтисод

Янги йилдан ўткир алкогол нархи 20%га ошади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Фотобанкка ўтишАлкогол маҳсулотлари
Алкогол маҳсулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Республика Молия вазирлиги 1 январдан бошлаб вино, ароқ ва коньяк маҳсулотлари сотилиши мумкин бўлган энг арзон нархларни ўртача 20% га кўтарди.

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Янги йилдан бошлаб Ўзбекистонда пиводан бошқа алкогол маҳсулотларининг нархи ошади, деб хабар қилмоқда nuz.uz саҳифаси.

Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси  республикада энг арзон сотилиши мумкин бўлган алкогол маҳсулотлари нархини ўртача 20%га оширди.

Вино маҳсулотлари учун белгиланган энг арзон чакана нарх 6500 сўмни ташкил қилди. Ҳозирги кунда амал қилаётган энг арзон чакана нарх 5400 сўм. Улгуржи савдо нархлари ҳам 4500 сўмдан 5400 сўмга кўтарилди.  

Коняк маҳсулотлари учун белгиланган чакана нархлар 20600 сўмни ташкил қилди, ҳозир 16400 сўм. Улгуржи нархлар эса 13900 дан 17200 сўмга кўтарилди.

Янги йилда ароқ ва бошқа алкогол маҳсулотларининг энг арзон чакана нархи 1 литр учун 15500 ни ташкил қилади, ҳозир 12600 сўм. Улгуржи нархлар эса 10500дан 12900га кўтарилади.

Янги қонун фақат пиво маҳсулотларига таалуқли эмас.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала