Тошкент Россия туристлари учун МДҲдаги энг оммавий шаҳарлар ўнлигига кирди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишТошкент. "Ўзбекистон" меҳмонхонаси
Тошкент. Ўзбекистон меҳмонхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
RoomGuru.ru хизматининг маълум қилишича, россиялик турист 2016 йилда Тошкентдаги меҳмонхонада ўртача икки кун турган ва 75 доллар тўлаган

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Меҳмонхона брон қилиш бўйича RoomGuru.ru хизмати россиялик туристлар учун 2016 йилда энг оммавий бўлган шаҳарлар рейтингини тузди. Рейтинг 2016 йил 1 январидан 31 декабрига қадар меҳмонхоналарнинг брон қилиниш ҳолатидан келиб чиқиб тузилди.

Тошкент шаҳри 2016 йилда россиялик туристлар меҳмонхонага буюртма берган МДҲ шаҳарлари орасида саккизинчи ўриндан жой олди. Россия туристлари энг ташриф буюрадиган МДҲдаги 10 шаҳар Минск, Тбилиси, Батуми, Боку, Ереван, Остона, Алмати, Тошкент, Бишкек ва Кишинёвдир.

RoomGuru.ru хизматининг маълум қилишича, россиялик турист 2016 йилда Тошкентдаги меҳмонхонада ўртача икки кун турган ва 75 доллар тўлаган.

ТурСтат агентлиги маълумотига кўра, 2016 йилда россияликларнинг МДҲ мамлакатларига саёҳати 15%га ошган.

Илгарироқ Тошкент шаҳри 2016 йил январидан июлигача бўлган маълумотлар асосида тузилган RoomGuru рейтингига кирган, ўшанда еттинчи ўринда жойлашганди.

Янгиликлар лентаси
0