Ҳодисалар

Навоийда фирибгар аёллар қўлга олинди

© Foto : PUBLIC DOMAINЗаргарлик буюмлари
Заргарлик буюмлари - Sputnik Ўзбекистон
Фирибгарлар навоийлик аёлга "қизингизнинг бахтини очиб берамиз" деб алдаб унинг заргарлик буюмларини олиб кетишган

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Икки номаълум аёл Навоий шаҳрида яшовчи аёлнинг уйига келиб, "қизингизнинг бахтини очиб берамиз" деб унинг ишончига кириб, икки турдаги сариқ металдан ясалган заргарлик буюмларини олиб кетишди. Жабрланувчи алданганини билгач, ички ишлар органига мурожаат қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари жиноят жойини кўздан кечириб, жабрланувчи ва унинг қўшнилари билан суриштирув ишларини олиб боришди. Фирибгарларнинг ташқи кўриниши ҳақида маълумотлар тўпланиб, тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилди.

Натижада Қашқадарё вилоятида яшовчи 1959 ва 1981 йилда туғилган икки аёл иссиқ изида қўлга олинди ва содир этган жинояти фош этилди.

Ушбу фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала