Жамият

Афсонавий Ирина Роднина Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди

© НОК УзбекистанаИрина Роднина Миллий олимпия қўмитасида
Ирина Роднина Миллий олимпия қўмитасида - Sputnik Ўзбекистон
Роднина айни пайтда Россия Давлат думасининг депутати ҳамда "Единая Россия" партиясининг Бош кенгаши аъзоси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрганди

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Спортнинг музда нафис учиш турида уч карра Олимпия ўйинлари ва ўн карра жаҳон чемпиони Ирина Роднина Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Шу йил сентябрда 67 ёшни қарши олган Роднина айни пайтда сиёсий фаолиятини давом эттирмоқда ва Россия Давлат думасининг депутати ҳамда “Единая Россия” партиясининг Бош кенгаши аъзоси сифатида Тошкентга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрганди. 
Роднина сайлов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мамлакатингизга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш, ушбу муҳим сиёсий жараёнда бевосита иштирок этиш учун етиб келгандим. Аввало шуни таъкидлаб ўтишни истардимки, сайлов ҳар жиҳатдан очиқлик ва демократик тамойиллар асосида ўтказилди. У ҳар томонлама халқаро стандартларга мос тарзда ташкил этилди. Қисқа вақт ичида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш учун жуда катта ҳажмда иш олиб борилганлиги мени ҳайратда қолдирди", – деди у.

Леонид Слуцкий - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Слуцкий: Ўзбекистондаги сайловлар одамларга жуда қулай ташкиллаштирилган

У шунингдек, Ўзбекистоннинг спортда эришаётган натижаларини ҳам юксак баҳолади.

"Тошкентда бўла туриб Миллий олимпия қўмитасининг биносига ташриф буюрмасдан кета олмасдим. Очиғи қўмитанинг янги биносига, қолаверса бу масканда хизмат қилаётган ходимларга жуда ҳавасим келди. Россия Миллий олимпия қўмитаси хақида гапирадиган бўлсам албатта бизга бундай ҳашаматли иншоот ва унинг ичида ниҳоятда жиддий тиббий лаборатория ва марказ етишмайди.

Бежизга ўзбек спортчиларининг Олимпия ўйинларида қўлга киритаётган ютуқлар залвори бу қадар тез суръатларда юксалиб кетмаганига бевосита гувоҳ бўлиб турибман. Албатта мамлакатингизда давлат ва ҳукумат раҳбарлари томонидан спортга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор бесамар кетмайди. Оддийгина мисол, Рио-де-Жанейрода ўзбекистонлик спортчилар 13 та медални қўлга киритишди ва мен бугун бу ерга ташриф буюриб шунга амин бўлдимки бу ҳали хаммаси эмас, ўзбек спортининг салоҳияти йил сайин юксалиб боришига ишонаман", – деди Роднина Миллий олимпия қўмитаси ва унинг қошидаги тиббий марказни кўздан кечиргач.

© НОК УзбекистанаИрина Роднина Миллий олимпия қўмитасида
Легендарная фигуристка Ирина Роднина посетила в НОК Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ирина Роднина Миллий олимпия қўмитасида

Фигурали учишнинг жуфтликлар бахслари тарихида энг омадли аёл спортчи ҳисобланадиган Ирина Роднина 1969 йилдан 1980 йилга қадар ўзи иштирок этган бирорта мусобақада мағлуб бўлмаган ва фақат биринчи ўринда қайд этилган. Бу хоҳ жаҳон ёки Европа чемпионати бўлсин, хоҳ Олимпия ўйинлари бўлсин, уларнинг барчасида Роднина дастлаб А. Уланов билан, кейинчалик эса А. Зайцев билан жуфтликда фақат олтин медалларга сазовор бўлган.

Ташриф ниҳоясида жаҳон спортининг мозийдаги юлдузи Миллий олимпия қўмитасининг тилаклар китобига ўзининг дил изҳорларини ёзиб қолдирди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала