Покистондаги самолёт ҳалокатида ҳеч ким омон қолмади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСамолёт
Самолёт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОАВ бортида 47 нафар киши бўлган самолёт учувчиси лайнер авиадиспетчерлар радарларидан ғойиб бўлишидан олдин ҳалокат сигналини юборганини ёзмоқда

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Покистонда Читралдан Исломободга парвоз қилган бортида 47 нафар киши бўлган Pakistan International Airlines самолёти ҳалокатга учради.

Самолёт бортида 42 йўловчи ва беш нафар экипаж аъзолари бўлган, деб хабар бермоқда РИА Новости Daily Pakistan газетасига асосланиб.

Самолёт қулаган жойда бўлган ҳукумат вакили Муҳаммад Хон "таниб бўлмас даражада куйиб кетган жасадлар" ҳақида маълум қилган.

Илгарироқ лайнер парвоз чоғида радарлардан ғойиб бўлгани маълум бўлганди. ОАВ бортида 47 нафар киши бўлган самолёт учувчиси лайнер авиадиспетчерлар радарларидан ғойиб бўлишидан олдин ҳалокат сигналини юборганини ёзмоқда

Янгиликлар лентаси
0