Дунёда

Time журнали Трампни "Америка Бўлинган Штатлари президенти" деб таништирди

© AFP / DON EMMERTДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Time журнали 1927 йилдан буён "йил кишиси"ни аниқлаб келади

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Американинг Time журнали "2016 йил кишиси" деб эълон қилинган Доналд Трампни "Америка Бўлинган Штатлари президенти" сифатида таништирди, деб хабар берди РИА Новости.

"Мамлакат сайловлар мавсумини ҳар доимгидан ҳам бўлинган ҳолда ўтказди", — деди журнал бош муҳаррири Нэнси Гибс.

Доналд Трамп ўзининг Twitter саҳифасида "соат 7.30да Today Show ундан интервью олишини" ёзиб, ўзининг "йил кишиси" деб эълон қилинишига шаъма қилганди.

Илгарироқ Today Show чоршанба куни "йил кишиси"дан интервью олиши маълум бўлганди.

Бу йил Трампга 11 номзод рақиблик қилди, улар орасида Россия президенти Владимир Путин, Туркия президенти Ражаб Тайип Эрдўғон, Британия мустақиллик партияси асосчиси Найжел Фараж, АҚШ президентлигига собиқ номзод Хиллари Клинтон, Facebook асосчиларидан бири Марк Цукерберг бор эди.

Time журнали 1927 йилдан буён "йил кишиси"ни аниқлаб келади. 1950 йилга қадар бу номга аниқ шахслар сазовор бўлган бўлса, кейинчалик мавҳум қаҳрамонлар ҳам мазкур номни олган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала