Ҳодисалар

Алеппода россиялик полковник ўлдирилди

© Sputnik / Михаил Алаеддин / Фотобанкка ўтишАлеппо
Алеппо - Sputnik Ўзбекистон
Алеппо кварталлари учун бўлган жанглардан бирида полковник Руслан Галицкий оғир яраланиб ҳаётдан кўз юмди.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Россиялик ҳарбий маслаҳатчи Руслан Галицкий Алеппо кварталларидан бири учун бўлган жангда оғир яраланиб вафот этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Россия Мудофаа вазирлиги хабарига асосан.

СПУТНИК_В Алеппо боевики обстреляли госпиталь Минобороны РФ. Съемка очевидцев - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Алеппода Россия госпиталига ҳужум уюштирилди

Муассаса хабарига кўра, ҳарбий шифокорлар зобит ҳаёти учун бир неча кун давомида кураш олиб боришган, лекин уни қутқаришга муваффақ бўла олишмаган. Галицкий Сурияда ҳарбий маслаҳатчилар гуруҳи таркибида хизмат қилган.

Ушбу ҳафта Алеппода жангарилар ҳарбий госпиталга ҳужум қилгани, ҳужумда икки ҳарбий шифокор қурбон бўлгани ва яна бир киши жароҳатланганини хабар берган эдик.

Госпиталга уюштирилган ҳужум вақтида шифокорлар қабулида бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам жароҳатланган. Россия Мудофаа вазирлиги ушбу ҳужумни олдиндан тайёрланган совуққон қотиллик деб атаган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала