Жамият

Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга ташриф буюради

© © Пресс-служба президента КР / Султан Досалиев.Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Ташриф давомида Қирғизистон раҳбари Самарқандда бўлиб Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиради.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz.

Ташрифнинг аниқ санаси ҳали маълум эмас, лекин Қирғиғистон раҳбари ташриф давомида Самарқандда бўлиб Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириши режалатирилган.

Икки кун олдин Қирғизистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни сайловда эришган ғалабаси билан табрикаб бундан буён Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари конструктив суҳбат ва ўзаро фойдали ҳамкорлик шаклига ўтишига умид билдирган эди.

Шунингдек,  Алмазбек Атамбаев Мирзиёев билан 10 йилдан бери таниш эканлигини ва энди кўп йиллардан бери тўхтатиб келинаётган лойиҳаларни давом эттириш вақти келганини айтиб ўтган эди. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала