Иқтисод

Олий Мажлис тадбиркорларни ҳимоя қиладиган қонун ишлаб чиқмоқда

Ўзбекистон Олий Мажлиси кенгаши
Ўзбекистон Олий Мажлиси кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
Янги қонун тадбиркорларни жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш, лицензиядан маҳрум қилиш ҳолатларини бекор қилиш каби қонун нормаларини ўз ичига олган.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Олий Мажлик Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси давомида дупутатлар иқтисодни эркинлаштирадиган, хусусий мулк ва

Қонун ва одил судлов рамзлари - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Прокуратура 9350 тадбиркор ҳуқуқларини тиклади
тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қиладиган бир неча қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати. 

Ўзбекистон президентининг 5 октябрда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қонунни амалга ошириш мақсадида Олий Мажлик депутатлари янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқмоқалар.

Хусусан, янги қонун лойиҳаси, биринчи бор қонун бузган тадбиркорларни турли жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш, ўз фаолиятини рўйхатдан ўтмаган ҳолда бошлаган тадбиркорларни жавобгарлика тортмаслик, тадбиркорларни лицензиясидан маҳрум қилиш ҳолатларини бекор қилиш каби ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олган.

Шунингдек, тадбиркорларни ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Жиноят кодекси, Маъмурий қоидабузарликлар кодекси, Солиқ кодекси ва бошқа бир неча қонунларга ҳам таалуқли ўзгаришлар киритилиши режалаштирилган.

Битим тузиш - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Қонун бузган тадбиркорлар жавобгарликдан озод қилинади

Депутатлар “Нафақа билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Лизинг тўғрисида”ги қонун, “Тадбиркорлик фаолиятининг эркинликлари ва кафолати тўғрисида”ги, “Интеллектуал мулк тўғрисида”ги  ва “Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида”ги қонунларга ҳам ўзгаришлар киритишни режалаштирган.

Ушбу ўзгаришлар интеллектуал мулк эгаларини ҳимоя қилиши, ҳалол рақобатни таъминлаши, товар белгиларини рўйхатга олиши каби тадбиркорликнинг муҳим йўналишларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала