Сиёсат

Шавкат Мирзиёев қатор давлат раҳбарлари билан телефонлашди

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишШавкат Мирзиёев, Ўзбекистоннинг янги сайланган раҳбари
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистоннинг янги сайланган раҳбари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикасининг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев, Эмомали Раҳмон, Владимир Путин, Тойиб Эрдўғон ҳамда Гурбангули Бердимуҳаммедовлар билан телефон орқали мулоқотлар ўтказди

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Россия, Қозоғистон, Туркия, Туркманистон ва Тожикистон президентлари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида муваффақият қозонгани муносабати билан чин қалбдан табриклашди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Путиннинг ташрифи ҳақида: энг оғир дамда чин дўст ўзини шундай тутади
Жумладан, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан ўтказилган телефон орқали мулоқот давомида давлат раҳбарлари ҳозирги кунда кўп қиррали Ўзбекистон-Россия муносабатлари юксак даражада эканини мамнуният билан таъкидлаб, Самарқанд шаҳрида ўтган олий мақомдаги икки томонлама учрашув чоғида эришилган келишувлар режали ва тизимли асосда ҳаётга татбиқ этилаётганини ижобий баҳолаганлар.

Томонлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, шунингдек, икки томонлама алоқаларга доир барча соҳаларда ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ишончли, очиқ ва конструктив давлатлараро мулоқотни изчил давом эттириш ва жадал ривожлантиришга қатъий тайёр эканликларини билдирганлар.

Тожикистон президенти - Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Эмомали Рахмон Мирзиёевни ғалаба билан табриклади
Шавкат Мирзиёев билан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида 5-декабр куни ўтказилган телефон мулоқоти давомида давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича фикр алмашганлар.Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб вазифаларнинг амалий рўёбга чиқаришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлигини таъкидлаганлар.

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ қарорларга келиш мақсадида давлат ва жамоат тузилмалари, хўжалик субектларининг икки томонлама мулоқотларини қўллаб-қувватлашга келишиб олганлар.

Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 6-декабр куни ўтказилган телефон орқали мулоқот давомида Давлат раҳбарлари давлатлараро муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама этган ва 18-ноябрда Самарқандда олий даражада ўтган Ўзбекистон – Туркия ўртасидаги серқирра мулоқот ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлаганлар.

Ўзбекистон ва Туркия муносабатлари тарихи - Sputnik Ўзбекистон
Инфографика
Ўзбекистон - Туркия муносабатлари
Томонлар бугунги икки томонлама муносабатлар ўзбек ва турк халқларининг тарихи ҳамда маънавияти муштараклигининг мустаҳкам асосига таяниши ва ўзаро манфаатларга жавоб берадиган амалий натижаларга эришишни мақсад қилганини алоҳида таъкидлаганлар.

Ўзбекистон билан Туркия шериклик муносабатларини иқтисодий, инвестицион-технологик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги улкан салоҳият инобатга олинган ҳолда, янги мазмун билан бойитиш тарафдори экани қайд этилган.
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари ўзаро расмий ташриф алмашишга келишиб олганлар ва шу муносабат билан манфаатдор вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида фикр алмашганлар. Икки мамлакатнинг турли вазирлик ва идоралари ўртасидаги алоқаларга, хўжалик субектларининг самарали ҳамкорлиги, шунингдек, минтақалараро алоқалар жадал ривожланиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилган. Давлат раҳбарлари ўзаро муносабатларнинг барча жиҳатлари ва минтақавий ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олганлар.

Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Туркманистон раҳбари Мирзиёевни табриклади
Туркманистон Президенти эса Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклаган ва суҳбат чоғида ўзбек ва туркман халқларининг тарихи муштараклиги, маънавий ва маданий қадриятлари яқинлиги таъкидланган. Мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги серқирра ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболли йўналишларини муҳокама этиб, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашганлар.

Давлат раҳбарлари дўстлик, яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик принципларига асосланган юксак даражадаги давлатлараро муносабатларни мамнуният билан қайд этиб, бундан буён ҳам сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда амалий ва очиқ мулоқотларни фаол давом эттиришга қатъий ишонч билдирганлар.

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга ўзи учун қулай бўлган вақтда Туркманистонга расмий ташриф билан келишини таклиф этган. Таклиф мамнуният билан қабул қилинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала