Euronews Нукус музейи ҳақидаги лавҳани намойиш этди

Oбуна бўлиш
Euronews телеканалида "Ўзбекистондан мактублар" туркум дастурининг навбатдаги қисми намойиш этилди. Бу сафар рус авангарди коллекциясининг аҳамияти ва миқдори жиҳатидан дунёда иккинчи ўринда турувчи Нукусдаги Игор Савицкий номидаги давлат санъат музейи ҳақида ҳикоя қилинди

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Лавҳада ХХ аср ўрталарида Нукусга келиб ўрнашган рассом ва археолог, музей асосчиси Игор Савицкий ҳақида ҳикоя қилинади, деб хабар беради "Жаҳон" АА.

Журналист Шеймус Кернининг ҳикоя қилишича, музейда советлар даврида тақиқланган Савицкий Нукусга олиб келишга муваффақ бўлган 300дан ортиқ авангард картиналар сақланади. Улар орасида ўтган асрда ижод қилган рус ва Марказий осиёлик рассомлар асарлари бор.

Музей ходимаси Мийригул Ерекееванинг айтишича, Игор Савицкий нафақат ўзбек ва рус рассомларининг асарларини, балки Қорақалпоғистон этнографик санъати объектларини ҳам сақлаб қолган. У қорақалпоқ халқини ўз маданий анъаналарини сақлаб қолишга чорлаган.

Euronews Сиёб бозори ҳақида кўрсатув намойиш қилади

Игор Савицкий номидаги музейда жами 100 мингга яқин санъат намуналари сақланади, дейилади лавҳада.

Музей сафар рус авангарди коллекциясининг аҳамияти ва миқдори жиҳатидан Санкт-Петербургдаги Рус музейидан сўнг дунёда иккинчи ўринда туради.

Euronewsнинг "Ўзбекистондан мактублар" туркум дастури декабр ойи ва келаси йил бошида ҳам давом этади. Игор Савицкий номидаги давлат санъат музейи ҳақидаги кўрсатувни эса Европа телеканалида 5дан 11 декабрга қадар томоша қилиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0