Жамият

Украина "Тошкент – Киев" авиақатновини қайта тиклаш тарафдори

© Sputnik / Марина Лысцева / Фотобанкка ўтиш"АэроСвит" - Украина авиакомпанияси самолёти
АэроСвит - Украина авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украина расмийлари фикрига кўра, икки мамлакат орасида тадбиркорлик алоқаларини йўлга қўйишда тўғридан-тўғри авиақатнов йўқлиги халал бермоқда.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Украина Ўзбекистон билан авиақатновни қайта тикламоқчи деб хабар қилди Sputnik мухбирига Тошкентдаги Украина дипломатик ваколатхонаси ходими.

“Яқинда Украида бизнес вакилларининг Тошкентга уюштирган сафари чоғида тадбиркорлар Ўзбекистондаги ҳамкорлари билан иқтисодий алоқа ўрнатишга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўқлиги халал бермоқда. Ушбу муносабат билан Украиналик ҳамкорлар ушбу қатновларни қайта тиклашга таёр. Бунинг учун икки томон учун ҳам иқтисодий мақбул бўлган  ечим топиш керак”, — деди элчихона вакили.

Вакилнинг сўзларига қараганда, бугунги кунда Украина авиакомпаниялари Россияга парвозларни бутунлай бекор қилгани туфайли, Ўзбекистондан Украина орқали Россияга учувчи транзит йўловчилар муаммоси энди бўлмайди.

Божхона постидаги юк машиналари - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Украина товарлари Ўзбекистонга бутунлай келмай қолиши мумкин

Ўзбекистон Ҳаво йўллари Тошкент – Киев йўналишида ҳафтасига битта парвоз етарли деб ҳисоблайди.Украина авиакомпанияси эса фикрига, битта парвоз тадбиркорлар учун унча қулай бўлмайди ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди.

Украина томон фикрига кўра, парвозлар биринчи ярим йилда иқтисодий фойда келтирмасада, кейинчалик ўзини оқлайди.

Украина томон ушбу масала баҳорда Тошкентда бўлиб ўтадиган давлатлараро комиссия мажлисида ҳал қилнишига умид билдирди.  

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили украина томони Ўзбекистон Ҳаво йўллари парвозларига берилган рухсатномани бекор қилган эди. Бунга жавобан Тошкент ҳам “Украина Халқаро авиалиниялари” рухсатномасини бекор қилди.

 

Янгиликлар лентаси
0