Офарин: Санжар Шодиев Ўзбекистон мадҳиясини оилавий ижро этди

Oбуна бўлиш
10 декабр куни - Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганига 24 йил тўлади. Sputnik нашри ушбу тантанали сана муносабати билан мадҳияни жонли ижро этиб бериш таклифини билдириб ўзбек шоу-бизнеси вакиллари билан боғланди. Ўнлаб ўзбек санъаткорлари орасида фақатгина Санжар Шодиев бу таклифга бажонидил рози бўлди
Санжар Шодиев: мадҳиямиз ҳамиша фахр билан янграсин

Мадҳия — бу барчамиз қаддимизни тик тутганча юксак ғурур билан айтиладиган қўшиқ.

Дунё мамлакатларида ўтказиладиган турли мусобақаларда бизнинг спортчиларимиз ғолибликни қўлга киритгач, Ўзбекистон мадҳияси жаранглайдиган саҳнани кўз олдингизга келтиринг бир?!

Кўнглингиздан нима кечади?

Ўша маҳалда мадҳияга жўр бўлган ўзбекистонликларни диққат билан кузатганмисиз? Ҳаммаси қаддини ғоз тутган, ўнг қўл кўксида, ғурур билан айтишади бу қўшиқни!!

Бугун давлат мадҳиямиз қабул қилинганига 24 йил тўлади. Ушбу тантанали сана муносабати билан мадҳияни жонли ижро этиб бериш таклифини билдириб ўзбек шоу-бизнеси вакиллари билан боғландик. Ўнлаб ўзбек санъаткорлари орасида фақатгина актёр Санжар Шодиев бу таклифга бажонидил рози бўлди. Ва оилавий ижро этиб беришга тайёрлигини билдирди.

Sputnik таҳририяти номидан барча ўзбекистонликларни ушбу қутлуғ сана билан чин юракдан муборакбод этамиз. Ўзбекистон мадҳияси дунё саҳналарида жаранг топишда давом этаверсин!

Янгиликлар лентаси
0