Жамият

ОПЕК, Россия ва яна 10 мамлакат нефт қазиб олишни камайтиради

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишВенада ОПЕК ва яна 11 мамлакат вазирлари учрашуви
Венада ОПЕК ва яна 11 мамлакат вазирлари учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Вена шартномаси имзоланишига нефт хом-ашёси бозори аллақачон ўз жавобини берди - Brent маркаси остида сотилаётган нефтнинг нархи 2015 йил 24 июнидан бери биринчи бор 55$ га етди.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Венада бўлиб ўтган етти соатлик музокаралар натижасида ОПЕК, Росссия ҳамда яна 10 мамлакат нефт бозорини барқарорлаштирадиган ўзаро мувофиқ ҳаракатларга келишиб олишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ушбу мамлакатлар биргаликда нефт қазиб олиш ҳажмини суткасига 1,8 миллион баррелга қисқартиришга келишиб олишди. Ушбу чоралар нефт бозорида талаб ва таклифни барқарорлаштиришга олиб келиши керак.

Бундан олдин, 30 ноябрда бўлиб ўтган музокараларда ОПЕК малакатлари орасида нефт қазиб олиш ҳажмини 1,2 миллионга, ОПЕКка аъзо бўлмаган мамлакатлар — 558 минг баррелга ва Россия — 300 минг баррелга қисқартириши ҳақида келишиб олишган эди.

Қисқартириш январ ойида бошланади, шартноманинг дастлабки муддати ярим йил, лекин у кейинчалик узайтирилиши мумкин. Шартномага амал қилинмаган корхоналарга жазо берилмайди.

Учрашувда иштирок этган мамлакат вазирлари музокаралар очиқ-ойдин  ва конструктив руҳда бўлиб ўтганини ҳамда эришилган ушбу шартномани тарихий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди. Шу билан бир вақтда ушбу шартномага қўшилишни истаган бошқа мамлакатлар учун ҳам эшиклар очиқлигини айтиб ўтишди.

"Бугун имзоланган шартнома бозорларда нархлар тез ўзгаришини чеклаб, барқарорлик ўрнатади. Соҳага сармоялар жалб қилиб унинг ривожланишини таъминлайди",  - деди Россия Энергетика вазири Александр Новак.

Александр Новакнинг фикрига кўра, ушбу чоралар 2017 йилнинг 3-4 кварталида нефт бозоридаги нархларнинг барқарорлашишига олиб келади.

Саудия Арабистони Энергетика вазири Халид аль-Фалих, ўз навбатида шартнома иштирокчилари нефнинг маълум қийматга етишини мақсад қилиб олишмаган. Унинг сўзларига қараганда, маҳсулотнинг барқарорлашган нархини бозорнинг ўзи белгилайди. 

Иқтисод
Новак Ўзбекистонни нефт бозорини барқарорлаштиришда қатнашишга чақирди

Вена шартномаси имзоланишига нефт хом-ашёси бозори аллақачон ўз жавобини берди —  Brent маркаси остида сотилаётган нефтнинг нархи 2015 йил 24 июнидан бери биринчи бор 55$ га етди.

Нефт қазиб олиш ҳажмини қисқартиришнига қўшилган мамлакатлар: ОПЕКнинг 14 мамлакати, Россия, Озарбайжон, Баҳрайн, Бруней, Қозоғистон, Малайзия, Мексика, Уммон, Экваториал Гвинея, Судан ва Жанубий Судан.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунёда суткасига ўртача 96 миллион баррел нефт қазиб олинмоқда. Келишилган 1,8 млн баррелга қисқартириш, жаҳонда бир суткада қазиб олинаётган нефт ҳажмини 2%га қисқартиради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала