Туркияда жуфт теракт муносабати билан мотам эълон қилинди

© РИА Новости Стамбулда жуфт теракт
Стамбулда жуфт теракт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Истамбулда бўлиб ўтган жуфт теракт оқибатида 38 киши қурбон бўлди, 157 фуқаро жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Шанба куни кечқурун Истамбулда бўлиб ўтган портлашда 38 киши қурбон бўлди, 157 киши жароҳатланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг сўзларига таяниб.

Энг сўнггии хабарларга кўра, қурбонлар орасида 30 нафар полция ходими ва 8 киши тинч аҳоли вакиллари бўлган. Оператив ҳаракатларга кўра теракт ташкил қлишда гумон қилинган 13 киши ҳибсга олинган.

Фожеа 10 декабр шанба куни кеч соат 22:30да Стамбулнинг Бешикташ ҳудудида содир бўлди. Дастлаб бомба ўрнатилган автомобил портлатилди, бундан 45 секунд ўтиб, худкуш-террорчи ўзини ўзи портлатиб юборди.

Жуфт теракт Vodafone Arena стадионига кириш жойида, "Бешикташ" ва "Бурсаспор" футбол жамоалари орасидаги ўйин якунида содир бўлди. Террорчилар мақсади — полиция ходимлари автобуси бўлган.

Охирги вақтларда Туркия ҳудудида терактлар тез-тез бўлиб турмоқда. Ноябрда Адана шаҳрида бўлиб ўтган терактда 2 киши қурбон бўлиб 16 киши жароҳатланган эди. Шунингдек ноябрь бошида Ширнак ва Бингле шаҳарларида ҳам портлашлар юз берган эди.

Август ойида Жизра шаҳрида ҳам автомобил портлатилган эди. Бундан бироз олдин Дерик шаҳри маъмурияти биноси олдида ҳам прортлаш юзбериб шаҳар ҳокими жароҳат олган эди.

Бугун Туркияда ушбу теракт муносабат билан миллий мотам куни эълон қилинган.

Янгиликлар лентаси
0