Жамият

Эртага Сенат 2017 йилги бюджетни кўриб чиқади

© Газета.uzЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати - Sputnik Ўзбекистон
Сенаторлар “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларни ҳам муҳокама қилишади

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Эртага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар берди парламент матбуот хизмати.

Сенат ялпи мажлисининг муҳокамасига Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масалалар киритилган.

Бундан ташқари, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа қонунлар ҳамда

Олий Мажлис Сенатининг ваколатларига тааллуқли бўлган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала