"Уралхиммаш" Ўзбекистонга йирик миқдорда ускуна етказиб беради

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишГаз ускунаси
Газ ускунаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Умумий ҳисобда, Ўзбекистон томони буюртмасига асосан “Уралхиммаш” заводи умумий оғирлиги 1300 тоннадан ортиқ бўлган 15 дона ускуна тайёрлайди

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Россиянинг “Уралхиммаш” заводи “Муборак газни қайта ишлаш заводи”га 1300 тонна турли ускуналар етказиб беради. Бу ҳақда Россия компанияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Шартномага кўра, завод абсорбер, тозаланмаган газ сепаратори, тозаланган газ сепараторлари, бирламчи сепараторлар тайёрлаб бериши лозим.

Комбайн ACROS-530 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда "Ростсельмаш" компанияси маҳсулотлари йиғилади

Умумий ҳисобда, Ўзбекистон томони буюртмасига асосан “Уралхиммаш” заводи умумий оғирлиги 1300 тоннадан ортиқ бўлган 15  дона ускуна тайёрлайди.

Ускуналар 2017 йил майи охирига қадар етказиб берилиши даркор.

Муборак газни қайта ишлаш заводи билан тузилган шартнома кейинги 20 йил ичида “Уралхиммаш” ва ўзбек корхонаси билан тузилган энг йирик шартнома ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0