Назарбаев - Қозоғистонда якка ҳокимлик ўрнатилганини йўқ

© Sputnik / Sergey Guneev / Медиабанкка ўтишНурсултан Назарбаев
Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Назарбаевнинг фикрига кўра, Қозоғистон давлат тизими бугунги шароитга мос, янги даврлар, янги шароитлар келганда ушбу тизим ўзгариши мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев, мамлакатда якка ҳокимлик тузими ўрнатилганини инкор қилди, РИА Новости хабарига асосан.

“Ҳа биз президент бошқаруви остидаги республика. Конституцияда шундай ёзилган. Францияда президент бошқарув тизими бундан ҳам қаттиққўлроқ. Айримлар бизнинг тизимини ҳар хил ном билан аташлари мумкин диктатор тизими ёки якка ҳокимлик тизими – бу мутлақ нотўғри. Буни фақат бизнинг ҳаётимизни, бизнинг шароитимизни умуман тушунмайдиганлар айтиши мумкин. Улар биз ҳақимизда фақат газеталарда ўқиган”, — деди Назарбаев КТК телекнали эфирида "25 KZ "Новейшая история" фильми яратувчилари билан бўлган суҳбатда.

Назарбаевнинг фикрига кўра, вақт ўтиши ва замон талаби ўзгариши билан давлатни бошқариш тизими қайт кўриб чиқилиши мумкин.

“Бугунги шароитда бизнинг ҳукумат бизнинг давлат учун мос. Янги даврлар, янги шароитлар келганда, янги масалаларни ҳал қилиш керак бўлганда ва халқ янги бошқарув тизимини талаб қилганда – ўшанда халқ билан биргаликда ҳал қиламиз”, — деди давлат раҳбари.

Нурсултан Назарбаев 1989 йилдан буён Қозоғистонга раҳбарлик қилиб келмоқда. Дастлаб у Қозоғистон Коммунистик партияси Марказй Қўмитаси раиси, кейин Қозоғистон президенти лавозимларида ишлаб келмоқда. Ўтган йилнинг апрелида бўлиб ўтган президент сайловида Назарбаев 97,75% овозга эга бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0