Ўзбекистон ёш шахматчилари саккиз медал соҳиби бўлишди

© uzchess.uzШахмат мусобақаси
Шахмат мусобақаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сочида мактаб ўқувчилари жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов ўн уч ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда тўққиз партиянинг биронтасида мағлубиятга учрамади.

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Россиянинг Сочи шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ёш шахматчилар муваффақиятли иштирок этишаётгани ҳақида хабар бергандик. Улар мазкур чемпионатда 3 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритдилар.

Жаҳон чемпионати доирасида ташкил этилган блиц – тезкор шахмат мусобақасида медалларга сазовор бўлган Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоевлар стандарт шахмат бўйича баҳсларда ҳам совриндорлар қаторидан жой олдилар.

Шахмат бўйича ўқувчилар ўртасида жаҳон чемпионати - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳонда тенгсиз эканликларини кўрсатишмоқда

Нодирбек Абдусатторов ўн уч ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда тўққиз партиянинг биронтасида мағлубиятга учрамади ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Нодирбек Ёқуббоев эса ўн беш ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда тўққиз имкониятдан етти очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллади.

Етти ёшгача қизлар ўртасидаги баҳсларда Афрўза Ҳамдамова 7,5 очко билан олтин, Одина Олимова 6,5 очко билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Шу ёшдаги ўғил болалар ўртасида Ҳумоюн Бегмуродов тўққиз партиянинг еттитасида ғалаба қозониб, учинчи ўринни эгаллади.

Ўн бир ёшгача ўғил болалар ўртасида Жавоҳир Синдоров тўққиз имкониятдан етти очко жамғариб, кумуш медал билан тақдирланди.

Янгиликлар лентаси
0