Riga Open турнирида Ўзбекистонлик боксчилар 4 олтин медал олишди

© olympicboxing.uzRiga Open - 2016
Riga Open - 2016 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беш спортчидан иборат Ўзбекистон жамоаси турнирда 4 олтин ва бир кумуш медал олиб - турнирнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Латвия пойтахтида бўлиб ўтган "Riga Open-2016" турнирида ўзбекистонлик боксчилар 5 медал соҳиби бўлишди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон бокс федерацияси.   

Халқаро бокс турнирида Швеция, Норвегия, Исроил, Арманистон, Россия, Украина, Белоруссия, Лива, Эстония, Латвия ва Ўзбекистондан 140 нафар боксчи иштирок этди.  Баҳсларда 10 комплект медалар тақдим этилди.

© olympicboxing.uzRigaOpen-2016
RigaOpen-2016 - Sputnik Ўзбекистон
RigaOpen-2016
Мусобақанинг финал баҳсларида боксчиларимиз иштирокида қуйидаги жанглар бўлиб ўтди:

52 кг вазн тоифасида Сирожиддин Ғуломжонов Исроиллик  Давид Алавердиандан мағлубиятга учраб, кумуш медал соҳиби бўлди;

56 кг вазн тоифасида Абдулхай Шарахматов  Латвиялик Никита Андрошчуксни мағлубиятга учратди;

64 кг вазн тоифасида Эльнур Абдураимов россиялик Анатолий Зирнов устидан ғалаба қозонди;

75 кг вазн тоифасида Махмуд Гаипов Беларусиялик  Ильяс Адзинев устидан ғалаба қозонди;

91 кг + вазн тоифасида Баходир Жалолов Латвиялик Эвандрес Сервутс устидан ишончли ғалаба қозонди;

Беш спортчидан иборат Ўзбекистон жамоаси турнирда 4 олтин ва бир кумуш медал олиб — турнирнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлди. Ўзбекистонлик Элнур Абдураимов эса — ҳакамлар томонидан "Турнирнинг энг яхши боксчиси" унвонига лойиқ деб топилди.

Янгиликлар лентаси
0