Бортида Оксана Чусовитина бўлган самолёт портлаш хавфи туфайли қўнишга мажбур бўлди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишСамолёт
Самолёт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Етти маротаба Олимпиада мусобақаларида иштирок этгани билан машҳур бўлган гимнастикачи Оксана Чусовитина минган самолётнинг барча йўловчилари эвакуация қилинди

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Бортида Оксана Чусовитина бўлган самолёт портлаш хавфи туфайли қўнишга мажбур бўлди, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.

Оксана Чусовитина - Sputnik Ўзбекистон
Оксана Чусовитина Гиннеснинг рекордлар Китобига киритилди
Ўзбек гимнастикачиси Оксана Чусовитина Нью-Йорк аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширган самолёт йўловчилари орасида эди. Уч карра жаҳон чемпиони бўлган Оксана Чусовитина АҚШнинг Хьюстон шаҳрида яшовчи мураббийси Светлана Богинскаянинг олдидан Германиянинг Франкфурт-на-Майн шаҳри томон йўл олганди.

"Парвоз вақтида самолётга портловчи модда қўйилгани ҳақида хабар берилди, – дейди гимнастикачи. – Биз эндигина Нью-Йорк шаҳри устидан учиб ўтгандик, бу хабардан 10 дақиқа ўтгач, самолёт орқага қайтиб, Нью-Йоркка қўнди. Барча йўловчилар эвакуация қилиниб, рейс бекор қилинди. Энди эртага учиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилдик".

Оксана Чусовитина етти маротаба Олимпиада мусобақаларида иштирок этиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган ягона спортчи ҳисобланади. У 2016 йилда Рио-де-Жанейрода ўтказилган 56 кунлик Олимпиада мусобақаларида 41 ёшга тўлганига қарамай, иштироки билан барчани ҳайратга солди.

Янгиликлар лентаси
0