Сиёсат

МСК ахбороти: депутат ва икки сенаторнинг ваколати муддатидан олдин тугатилди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
2016 йил 12 декабрь куни МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошчилигида ўтказилган мажлисда депутат ва сенат аъзоларининг ваколатини муддатдан олдин тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясидепутат ва икки сенат аъзоларининг ваколатини муддатдан олдин тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон МСК матбуот-хизмати.

Сайлов участкаси - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
МСК: Президент сайлови бўлиб ўтган, деб ҳисобланади
МСК раиси М. Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси 2016 йил 12 декабрь куни бўлиб ўтди.

МСК Н.Каимовнинг халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги ҳамда А.Бутаевнинг халқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги муносабати билан уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси ваколати муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилди.

Шунингдек, мажлисда 104-Қувасой сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати М.Убайдуллаев Марғилон шаҳар ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0