Шавкат Мирзиёев қасамёд қабул қилади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикасининг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими 14 декабрь куни бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 14 декабр куни қасамёд қабул қилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бош вазирликдан озод этилди
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни бўлиб ўтган президент сайловида 88,61 % овоз тўплаб ғолиб бўлган эди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига биноан, Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади: "Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан".

Янгиликлар лентаси
0