Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Бош вазирликдан озод этилди

© AFP / POOL / Anvar Ilyasov Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон Сенати 13 декабр куни ўтказилган йиғилишда мамлакатнинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевни Бош вазир вазифасидан озод қилди

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистон Сенати сешанба куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевни ўз вазифасидан озод қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда таъкидланишича, бу ҳақда Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев маълум қилган.

"Шавкат Миромонович Мирзиёевни бош вазирлик лавозимидан озод қилиш ҳақидаги қарор сизнинг қўлингизда. Марҳамат овоз беринг. Бир овоздан қабул қилинди", — деб таъкидлаган Йўлдошев йиғилишда.

Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни Парламентда кўпчилик ўринга эга бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бош вазирлик учун Абдулла Арипов номзодини таклиф қилганди. 14 декабрь куни Арипов ушбу лавозимга тасдиқланиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида 88,61 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0