Ҳодисалар

Ўзбекистон фуқароси қўшалоқ қотиллик учун 21 йилга қамалди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишЖазони ўташ колонияси
Жазони ўташ колонияси - Sputnik Ўзбекистон
Бобоёров жиноятни Саратов вилояти Маркс туманидаги Орлов қишлоғида мастлик оқибатида содир этган

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ўзбекистон фуқароси Уйғун Бобоёров Саратов вилоятида қўшалоқ қотиллик қилгани ва яшаш жойига ўт қўйгани учун 21 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди, деб хабар берди вилоят суди матбуот хизмати.

Жиноятчи - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Хотини ва ўғлини ўлдирган фарғоналик 17 йилга қамалди

"2015 йил 24 декабр куни фуқаро Бобоёров бирга яшайдиган аёл билан жанжаллашиб қолиб, аёлнинг ва аёл қариндошларининг  уйига ўт қўяди. Ёнғин вақтида уйда аёлнинг кичик ёшли қизи ва ўғли, укаси, онаси ва бувиси бўлган. Ёнғинни сезиб қолган қишлоқликлар ёнаётган уйдан қизалоқ ва аёлларни қутқариб қолишган. Бир эркак ва болани қутқаришнинг имкони бўлмаган. Жиноятчи воқеа жойидан қочиб кетган", — дейилади хабарда.

Айблов хулосаси асосида суд Ўзбекистон фуқаросини жазони 21 йилу 1 ой давомида қатъий режимли колонияда ўташ шарти билан озодликдан маҳрум қилишга ҳукм чиқарди.

Вилоят прокуратурасининг маълумотига кўра, Бобоёров жиноятни Саратов вилояти Маркс туманидаги Орлов қишлоғида мастлик оқибатида содир этган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала